ХХ АСР БОШЛАРИДА ФАРҒОНА ВОДИЙСИ АДАБИЙ МУҲИТИ ВА УНИНГ ТАРАҚҚИЁТИ

ХХ АСР БОШЛАРИДА ФАРҒОНА ВОДИЙСИ АДАБИЙ МУҲИТИ ВА УНИНГ ТАРАҚҚИЁТИ

Authors

  • Муқаддас Тожибоева Андижон давлат педагогика институти профессори, филология фанлари доктори

DOI:

https://doi.org/10.54613/ku.v13i.1069

Keywords:

янги давр адабиёти, Фарғона водийси адабий муҳити, Қўқон адабий муҳити, водий шоирлари, Фурқат, Муқимий, Завқий, Муҳаййир.

Abstract

Мақола янги давр адабиётининг шаклланиши ва тараққиётида Фарғона водийси адабий  муҳитининг алоҳида ўрни масалаларини ёритишга қаратилган. Зеро, бу даврда  Қўқон адабий муҳити водий шоирлари билан яна тўлган эди. Фурқат, Муқимий, Завқий, Муҳаййир, Усмонхўжа Зорий, Муҳйи, Ҳазиний каби кўлами кенг юқори мақомдаги даврага марғилонлик Хўжажонхўжа Рожий, наманганлик Нодим Намангоний, Ибрат, хўжандлик Тошхўжа Асирий, сайрамлик Юсуф Сарёмий, тошкентлик Каримбек Камийларнинг қўшилиши даврага ўзгача файз, ўзгача руҳ, янги мазмун ва янги шакллар олиб кирди. Дўстлар давраси, шеър шукуҳи ва куй авжи ижтимоий воқелик билан йўғрилиб, унинг ифодаси шеъриятнинг янги шаклларида, янгича талқинларга туртки берди. Бу даврда шоираларнинг адабий ҳаётдаги иштироки унинг яна ҳам тўлиқроқ мазмунда кўринишига сабаб бўлди. Бу давр Қўқон адабий муҳити вакиллари ўз ижодларида мумтоз анъаналар сақлаган ҳолда ўзида янгиликлар яратиб, ХХ-ХХI аср адабиёти учун пойдевор сифатида майдонга келди. Яъни мумтоз шеъриятдаги тур ва жанрлар (ғазал, рубоий, мухаммас, мусаддас, мураббаъ, маснавий, фард кабилар) билан бир қа­тор­да, саёҳат таассуротлари тасвири сифатида саёҳатнома (Муқимий, Фурқат, Нодим), шеърий ҳикоя, мактубот жанрлари вужудга келди ва ривож­лантирилди. Шунингдек, матбуот маҳсули ўлароқ, публитсистика ва очерклар ҳам бадиий ижодда ўз ўрни ва мавқеини топа бошлади. Шунингдек,бу адабий мактаб тараққиётининг энг асосий  йўналишини анъанавий тазкирачилик, тарихнавислик, маърифатпарварлик адабиёт ташкил қилди.

Foydalanilgan adabiyotlar:

Арасту. Поэтика. Ахлоқи кабир. Риторика. –Тошкент: “Янги аср авлоди”, 2011. -352 б.

Исҳоқхон тўра Ибрат. Танланган асарлар. –Т.: Маънавият, 2005. – 149 б.

Ибрат,Ажзий, Сўфизода. Танланган асарлар. –Тошкент: Маънавият, 1999.

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Тўла асарлар тўплами. Биринчи том. -Тошкент: Фан, 1988. -266 б.

Долимов У. Миллий уйғониш педагогикаси. – Тошкент: Ношир, 2012. – 384.

Тожибоева М. Жадид адабиёти ва мумтоз анъаналар. – Т.: “MUMTOZ SO’Z”, 2011.

Тожибоева М. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. -Тошкент: “MUMTOZ SO’Z”, 2017. -208 б.

Ҳамза ва ХХ аср ўзбек адабиёти: мақолалар тўплами; публицистик нашр / Нашрга тайёрловчи З.Қобилова. - Фарғона: “Фарғона” нашриёти 2019. -256 б.

Тожибоева М. Жадид адиблари ижодида мумтоз адабиёт анъаналари ва маҳорат масалалари. -Тошкент: “MUMTOZ SO’Z”, 2017. -260 б.

Published

2024-12-29

Iqtiboslik olish

Тожибоева, М. (2024). ХХ АСР БОШЛАРИДА ФАРҒОНА ВОДИЙСИ АДАБИЙ МУҲИТИ ВА УНИНГ ТАРАҚҚИЁТИ. QO‘QON UNIVERSITETI XABARNOMASI, 13, 254–257. https://doi.org/10.54613/ku.v13i.1069

Issue

Section

Filologiya / Philology
Loading...